Япониялик мотоциклчи, ўзини Wheelie King (мотоциклнинг орқа ғилдирагида юриш қироли) деб атовчи Масару Абе мопеднинг фақатгина орқа ғилдирагида юриб, 500 км дан кўпроқ йўл босиб ўтди. У 25 йил аввал ўрнатилган 330 км лик рекорд натижани ортда қолдира олди. Абе ушбу трюкини 600 км гача етказмоқчи бўлган, бироқ 13 соат шу алфозда юриш оқибатида вужудга келган кучли оғриққа чидай олмаган.

Ушбу рекорд заезд Япониядаги Kawaguchi Auto Race автодромида ўтди. 33 ёшли мотоциклчи двигатели 125 куб сантиметрга тенг мопеддан фойдаланди. Мопедга бутун йўл давомида ёнилғи етиши учун унга ёнилғи билан тўлдириш махсус тизими – рулда маҳкамланадиган, алмаштирса бўладиган ёнилғи контейнери ўрнатилди. Ёнилғили контейнер мотоциклчига унга ҳамроҳлик қилган қўллаб-қувватлаш мопедидан узатиб турилган. 

Абе юришни бошлагандан 2 соат ўтиб бели оғрий бошлаган, бироқ у йўлда давом этган ҳолда оғриқни қолдирувчи дори ичиб, ҳаракатни давом эттираверган. Унга аввалги рекордни янгилаш учун 8,5 соат кифоя қилди. Бироқ Абе 13 соатлик бетўхтов юришдан кейин охири таслим бўлди.

"Бу мен ҳис қилган энг кучли оғриқ бўлди. Икки қўлим увишиб, ҳеч нарсани сезмай қолди. Кўзларим олдида барчаси чаплашиб кетганди. Мен қисман ҳушимда эдим. Мен буткул сувсизлашиб кетдим. Аввал ҳеч қачон ўзимни бундай ёмон ҳис қилмагандим", деб изоҳ берди мотоциклчининг ўзи.