Apple компанияси портатив электрон қурилмалар бозорининг етакчиси дея эътироф этилди. Гап фитнес-билакузуклар, смарт-соатлар ва шу каби қурилмалар ҳақида бормоқда. Strategy Analytics таҳлилчилари шундай маълумот тақдим этишди. 

Мутахассислар маълумотларига кўра, ўтган йилнинг биринчи чорагида Apple 18,2 миллион қурилмани етказиб берган, бу йил эса ушбу кўрсаткич ошган. Натижада корпорация бозорнинг 15,9 фоизини эгаллашга муваффақ бўлган. 

Иккинчи ўринни 3,4 миллион қурилмани етказган Xiaomi эгаллади (ўтган йили - 3,8 миллион). Улуш 15,5 фоизни ташкил қилади. 

Етакчилар учлигига 2,9 миллион портатив электрон қурилмани етказувчи Fitbit якун ясади, у бозорнинг 13,2 фоизини эгаллаган. 

Бозорнинг бошқа иштирокчилари биргаликда 12 миллион гаджетни етказиб беришган.