Жанубий Африкада ғазабланган туяқуш уни қучмоқчи бўлган кишига ҳужум қилди. Воқеа тасвирга туширилган видео YouTube'да тақдим этилди.

Видеода кишининг туяқушга яқинлашгани, шундан кейин қушнинг хавфсираб унга ҳужум қилгани ҳамда ерга йиқитганини кўриш мумкин. Яқин атрофда турган кишилар туяқушни қўрқитиб, қочиришга муваффақ бўлишади. 

Видео остидаги шарҳларга кўра, жабрланувчининг исми - Тини Ван Вик. У Жанубий Африканинг Бракпан шаҳридаги туяқуш фермасида ўсган. 

Жабрланувчи ҳеч қандай жиддий жароҳат олмаган. "Мен қандайдир тиканли ўсимлик устига қуладим, ҳамма жойим тилинди. Шуни ҳисобга олмасак, ҳаммаси жойида", - дейди Ван Вик.

Бундан аввал каналимиз орқали ўзбек йигитининг туяқушга яқинлашмоқчи бўлгани, кейин эса ундан қўрқиб қочган видеоси тақдим этилган эди.