Германия бундеслигасининг 32-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. 

Берлинда бўлиб ўтган учрашувда «Ҳерта» «РБ Лейпциг» жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Аввалига Тимо Вернер дублга эришган бўлса, Хедиранинг автоголидан сўнг захирадан майдонга тушган Деви Зельке уч дақиқада иккита тўп киритиб, жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лейпциг» ҳисобидаги очколар сони 66тага етди ва жамоа энг камида кучли учликда қоладиган бўлди. Жамоа бундеслига тарихидаги дебют мавсумидаёқ совринли ўринлар ва Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Ҳерта» эса 46 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.

Германия бундеслигаси, 32-тур

Ҳерта – РБ Лейпциг 1:4 (0:1)

Голлар: Хедира (85, автогол) – Вернер (11, 54), Зельке (89, 90+2).
Ҳерта: Ярстейн, Лангкамп, Торунарига, Пекарик, Брукс, Эссвайн (Харагути, 81), Шелбред (Аллан, 64), Дарида, Штокер (Вайзер, 63), Калу, Ибишевич.
РБ Лейпциг: Гулачи, Бернардо, Комппер, Упамекано, Забитцер, Ильзанкер, Демме, Кейта (Хедира, 76), Форсберг, Поульсен (Зельке, 81), Вернер (Кайзер, 87).
Огоҳлантиришлар: Комппер (34), Лангкамп (52), Ильзанкер (70), Ибишевич (74), Брукс (78), Демме (84).