Франция Ички ишлар вазирлиги мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловнинг якунларини эълон қилди.

Унга кўра, 100 фоиз бюллетенлар ҳисоблаб чиқилгач, «Маршга!» ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон 66,1 фоиз овоз олган — унга 20 753 798 киши овоз берган.

«Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен эса сайловчиларнинг 33,9 фоизлик қисми ишончига сазовор бўлган. Бу эса 10 644 118 француз демакдир.