Бугун Microsoft одатга кўра навбатдаги Build анжуманини ўтказади. Унда компания ўзининг Windows, Cortana, Bing ва Office ботларига доир режалари ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда. Тадбирда янги қурилмалар кўрсатилмаса керак (зеро янги Surface яқиндагина намойиш қилинди), асосий эътибор эса дастурий таъминотга қаратилади.

Анжуманга бугун соат 22:00да старт берилади - Tech Mail.ru уни тўғридан тўғри трансляция қилади. Ҳозирча эса, Microsoft нима намойиш қилиши мумкинлиги борасидаги тахминлар билан бўлишди.

 

Windows'нинг навбатдаги янгиланиши

Microsoft сентябрь ойида Windows 10'ни янгилашни режалаштирмоқда ва эҳтимол, бугун шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишар. Redstone 3 номини олган навбатдаги янгиланиш вазифалар панелида контактларни сақлаш ва созламаларининг кенгайтирилган функцияларини ўз ичига олади. Шунингдек Microsoft бугун Project Neon ҳамда Windows 10 график интерфейсидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда.

Маълумки, Microsoft корпорацияси Windows учун иш столи иловаларини ARM мобил процессорлари билан қўллаб-қувватлашни таъминлашни режалаштирмоқда ва эҳтимол, бугун биз бунинг аниқ санаси ҳақидаги маълумотга эга бўлармиз. Qualcomm'да таъкидланишича, Windows бошқаруви остида ишловчи ARM чипсетли илк ноутбуклар 2017 йилнинг тўртинчи чорагида пайдо бўлади, лекин эҳтимол, Microsoft бугун бу компьютерлар билан айнан қандай Windows 10 таъминланиши ҳақида айтар.

 

Cortana колонкалари

Microsoft шу ҳафтада овозли ассистентли Cortana от Harman Kardon колонкаларини расман тақдим этди. Бу динамикаларнинг пайдо бўлиши Cortana позициясини кучайтириш сари қўйилган навбатдаги қадам бўлди. Яқин ойларда биз бошқа ишлаб чиқарувчиларда ҳам шундай қурилмаларини кўришга муваффақ бўлсак керак.

Фото: Hi-tech.mail.ru

Шунингдек Microsoft ишлаб чиқарувчилар учун Cortana билан ишлаш бўйича жиҳозлар тўпламини ишлаб чиқмоқда ва биз бу келгуси қурилмалар учун салоҳиятли интеграция намуналарини кўришни кутмоқдамиз.

 

Bing ботлари

Build 2016'да Microsoft сунъий интеллект ва ботларга эътибор қаратган эди, бу йил ҳам шу технологияларга оид бирор янгилик кўрсатилиши кутилмоқда. Microsoft дастурчиларга Bing қидируви натижалари асосида ботлар қўшишга рухсат беришни режалаштирмоқда, шунда компаниялар билан тўғридан тўғри қидирув тизимининг "ичида" мулоқот қилиш имкони пайдо бўларди.

 

Microsoft Office

Microsoft корпорацияси Windows Store'да Office'нинг тўлиқ функцияли версиясини киритмоқда, бугун Microsoft Office'нинг келажаги ҳақида маълумот олишимиз мумкин. Компания ўзининг барча Build анжуманларида Office'га у ёки бу шаклда катта эътибор қаратмоқда ва бугун биз Office 365 ҳақида янгиликлар эшитишимиз ҳеч гап эмас.

 

Microsoft Edge учун веб-иловалар

Microsoft бугун ўзининг Edge браузери келажаги ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда. Биз компания кенгайтмаларнинг бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланиши ва умуман, веб-иловалар билан боғлиқ режалари ҳақида кўпроқ маълумот олишга умид қиламиз.

 

Аралаш реаллик

Microsoft ҳамкорлари шу йилнинг охирида Windows 10'ни қўллаб-қувватловчи аралаш реаллик кўзойнакларини етказиб беришни бошлашни режалаштиришмоқда.

Фото: Hi-tech.mail.ru

Шу муносабат билан компания бугун янги гарнитуралар, шу жумладан HoloLens билан ишловчи муайян илова ва функциялар ҳақида сўзлаб бериши мумкин.

 

Ҳеч қандай янги "темир"

Microsoft бугун қандайдир янги қурилмаларни намойиш этиши даргумон. Компания бундай тақдимотларни 23 майда Шанхэайда бўладиган тадбирида ўтказса керак. У ерда компаниянинг янгиланган Surface Pro 4 тақдим этиши кутилмоқда, унинг номи шунчаки Surface Pro бўлиши тахмин қилинмоқда. У узоқ вақт давомида автоном ишлаш хусусияти билан ажралиб туради ва Intel'нинг энг янги Kaby Lake процессорини қўллайди.