Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Вашингтонга боргунча, АҚШ суриялик курдларга қурол-аслаҳа етказиб бериш қарорини ўзгартиришига умид билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Эрдўған матбуот-анжуманда "Туркиянинг иттифоқдошлари террорчилик ташкилотлари эмас, балки Анқара томонда туришига ишонч ҳосил қилишни исташини" айтди.

Эрдўғаннинг Вашингтонга сафари ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралари шу ҳафтада амалга ошиши кутилмоқда.

Аввалроқ Туркия мудофаа вазири Фикри Исик АҚШнинг суриялик курдларга қурол етказиб бериш қарори "НАТО бўйича икки иттифоқдош бўлган Туркия ва АҚШ ўртасидаги инқироз" ҳисобланишини айтган.