Интернетда гольфчи иштироктидаги видео оммалашди. Видеоролик кеча суратга олинган ва бир куннинг ўзида Reddit.com сайтида кўришлар сони бўйича етакчи ўринга чиқиб олди. Унда гольф ўйнаётган эркакнинг зарба бериши ҳамда гольф коптокчасининг учиб ўтаётган қушга текканини кўриш мумкин.

Қуш кучли зарбадан сўнг ўлган. Гольфчи эса воқеадан сўнг бошини ушлаб олди ва ўлик қуш тушган сувга тикилиб қолган. Ҳаммаси шундай тез ва тасодифан юз бердики, эркакка ўзига келиб олиш учун вақт талаб этилди.

Интернет фойдаланувчиларидан баъзилари гольфчи аслида қушни кўрмаганини ёзган бўлишса, бошқалари бу видео асосида видеоўйин яратиш ғояси билан чиққан. Бироқ деярли ҳеч ким қушнинг ўлгани юзасидан афсус чекмаган...