BMW компанияси 8-Series янги купеси пайдо бўлишини тасдиқлади. Модель прототипи 26 май куни Concorso dʼEleganza Villa dʼEste кўргазмасида намойиш этилади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи акциядорлари йиғилиши доирасида марка директорлар кенгаши раиси Харальд Крюгер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги «саккизталик» «ҳақиқий ҳашаматли спорткупе» бўлади, шу билан бирга, бўлажак автомобиль ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган. Шуниси маълумки, бундай машина серияда 2018 йилда пайдо бўлади.

Аввалроқ ишлаб чиқарувчи 8-Series оиласи учун бир неча савдо маркаларини рўйхатдан ўтказди. Модель 7-Series седани каби шассида қурилади. Нусхалар орасида нафақат икки эшикли купе, балки купесифат седан ва кабриолет ҳам бўлади.

Норасмий маълумотларга кўра, барча бўлажак «саккизталик»лар М-вариантда тўрт литрли V8 моторига эга бўлади, от кучи эса – 600 га тенг. Машиналар соатига юз километр тезликка тўрт сонияда чиқиши мумкин.