Чет эл валютаси билан боғлиқ барча молиявий операциялар Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгилаб берилган, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Шундай бўлса-да, айрим кимсалар валютани ноқонуний равишда олиш ёки ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Жумладан, фуқаро Қ.Ширинов (исм-фамилияси ўзгартирилган) Д.Усманов билан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда сотишга келишиб, харидор С.Носировга 7 минг 900 АҚШ долларини 30 млн. 20 минг сўмга сотаётган вақтда СВОЖЖДЛҚК департаментининг Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.