Forbes рейтингида қайд этилган барча миллиардерларнинг молиявий аҳволи 1,13 триллион долларга баҳоланади. Microsoft'га Билл Гейтс эгалик қилиши ҳаммага маълум, Уоррен Баффет Berkshire Hathaway'ни, Марк Цукерберг Facebook'ни бошқариши ҳам сир эмас.

Шунга қарамай, даромад манбалари ҳар доим ҳам кенг оммага таниш бўлавермайди. Масалан, Apple асосчиси Стив Жобснинг беваси энг қиммат брендлар рейтингида етакчилик қилувчи технологик корпорациядан эмас, балки  Disney студиясидан даромад олади. Аксарият машҳур брендларнинг эгалари эса умуман кўпчиликка таниш эмас. Forbes шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

 

Lego

Кьельд Кирк Кристиансен - 21,1 миллиард доллар

Lego'нинг учинчи авлод эгаси 1979-2004 йилларда болалар конструктор-ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи машҳур компанияни бошқарган. Компания акцияларининг 75 фоизи Кьелд ва унинг уч нафар вояга етган фарзандига тегишли.

 

Chanel

Ален Вертхаймер - 11,8 миллиард доллар

Жерар Вертхаймер - 11,8 миллиард доллар

Франциянинг Chanel люкс бренди Жерар Вертхаймер ва унинг укаси Аленга тегишли.

Шунингдек Жерар компаниянинг соат ишлаб чиқарувчи бўлимини ҳам бошқаради, у Швейцарияда яшайди. Унинг бобоси Пьер 1920-йилларда Габриель (Коко) Шанель билан ҳамкорлик қилган.

 

Cartier

Йохан Руперт - 6,1 миллиард доллар

Cartier бренди Montblanc каби Швейцариянинг ҳашамат буюмларини ишлаб чиқарувчи Compagnie Financiere Richemont компанияси раиси Йохан Рупертга тегишли. Компания Rembrandt Group Limited (ҳозирда Remgro Limited)га тааллуқли халқаро активларни ажратиш йўли билан яратилган.

Ишбилармонларнинг сўзларига кўра, у ҳаммадан ҳам бутун компанияни 175 миллион доллар эвазига сотиб олиш имкони турганда Gucci'нинг ярмини харид қилганига афсусланади. Шунинг учун Руперт ёш ишбилармонларга "ўз инстинктларига амал қилиш"ни тавсия қилади.

 

Ebay

Пьер Омидьяр - 8 миллиард доллар

Жефф Сколл - 4,3 миллиард доллар

Мэг Уитменсс- 2,3 миллиард доллар

Пьер Омидьяр – eBay асосчиси, шунингдек у директорлар кенгаши аъзоси лавозимини эгаллайди ва PayPal'нинг тўловлар бўйича шўъба корхонасини бошқаради.

Жефф Сколл - eBay'нинг собиқ раҳбари, у компанияни 2001 йилда тарк этган. У интернет-ритейлер акцияларида бойиб кетиб, миллиардерга айланган.

Мэг Уитмен Hewlett Packard Enterprise бош директори лавозимини эгаллаган. Шунга қарамай, унинг молиявий аҳволи яхшиланишига eBay акциялари ёрдам берган.

 

Hermes

Никола Пюш - 2,3 миллиард доллар

Никола Пюш Hermès модалар уйига асос солган Эмиль-Морис Эрменинг авлоди ҳисобланади. Бугунги кунда бўйин-рўмолчалари ва Birkin сумкаларини ишлаб чиқарувчи машҳур компания даромади 5 миллиард евродан ошади.

Hermès'нинг 6 фоиздан бироз камроқ акцияси Пюшга тегишли. Эрменинг оила аъзолари акцияларнинг назорат пакетига эга, улар яна 20 йил давомида уни сотмаслик мажбуриятини олишган.

 

Gucci

Франсуа Пино - 15,7 миллиард доллар

Gucci, Stella McCartney, Alexander McQueen ва Yves Saint Laurent мода брендлари Франсуа Пино ва унинг оиласига тегишли.

Шунингдек улар Christie's кимошди савдо уйи, тўрт вино ишлаб чиқарувчи корхона ва уч француз нашрига ҳам эгалик қилишади. Пино оиласининг 3000 буюмдан иборат коллекцияси Пикассо, Мондриан ва Кунса меҳнат маҳсулларини ўзида жамлаган.

 

Starbucks

Ҳовард Шульц - 3 миллиард доллар

Ҳовард Шульц Starbucks'ни 1987 йилда харид қилган, 2008 йилда эса саккиз йиллик танаффусдан кейин яна компания раҳбари лавозимини эгаллади. Шу вақтдан бошлаб қаҳвахоналар тармоғи акциялари деярли беш карра ўсди.

 

Intel

Гордон Мур, - 7,3 миллиард доллар

Гордон Мур Кремний водийсининг пионерларидан бири ҳисобланади. У 1957 йилда Fairchild Semiconductor'га асос солган, сўнг компаниядан кетган ва 1968 йилда  Intel'ни йўлга қўйган.

У бош директор сифатида 10 йилдан кўп фаолият юритди, кейин эса яна 10 йил - компания раиси сифатида. 1997 йилда у пенсияга чиқди.

 

Nike

Фил Найт - 26,2 миллиард доллар

Найт – Nike пойабзал бренди асосчиси. У 2016 йилнинг июнида, 52 йиллик фаолиятидан сўнг компания раиси сифатида пенсияга чиқди.

Nike ҳаммуассиси - собиқ мураббий Билл Бауэрман. Уларнинг ҳар бири компанияни йўлга қўйишда 500 доллардан маблағ киритган. Унинг ўша пайтлардаги номи Blue Ribbon Sports бўлган.

 

Louis Vuitton

Бернар Арно - 41,5 миллиард

Бернар Арно 70 бренддан иборат империяни назорат қилади: Dom Perignon, Bulgari, Louis Vuitton, Sephora ва Tag Heuer шулар жумласидандир. 3900 чакана дўкон ҳам унинг бошқаруви остида, барчаси LVMH шафелигида.

Арно 1989 йилдан бери холдинг директори лавозимини эгаллаб келади. Бу вақт давомида сотувлар рекорд даражадаги 40 миллиард долларгача ошди.

 

BMW

Стефан Квандт - 18,3 миллиард доллар

Сюзанна Квандт - 20,4 миллиард доллар

Стефан Квандт, марҳум Герберт ва Йоханна Квандтларнинг ўғли, BMW,  Mini ҳамда Rolls Royce автомобилларини ишлаб чиқарувчи BMW AG'нинг 25,6 фоизига эгалик қилади. Синглиси Сюзаннага эса BMW'нинг 20,8 фоизи тегишли.

Иккиси ҳам компаниянинг назорат кенгашида бўлиб, Стефан раис ўринбосари ҳисобланади ва кўпчилик унинг раҳбар бўлишига ишонади.

 

Disney

Лорен Пауэлл Жобс - 20 миллиард доллар

2017 йилнинг январидаги SEC ҳужжатларига кўра, Стив Жобснинг бевасига қарашли Laurene Powell Jobs Trust компанияси Disney'даги улушининг бир қисмини сотган. Трастга Disney'нинг 2,5 фоизи, Лорин Пауэлл Жобсга эса медиа-фирманинг 4 фоизи тегишли.

 

Coca-Cola

Соль Даурелла - 1,1 миллиард доллар

Соль Даурелла — 2015 йилда Coca-Cola Iberian Partners SA, Германиянинг Coca-Cola Erfrischungsgetränke AG ва Америкадаги Coca-Cola Enterprises оилавий компанияларининг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган дунёдаги энг йирик Coca Cola European Partners PLC компанияси раиси.