Италия чемпионатининг 36-турида «Наполи» «Торино» билан ўйнади. Туринда кечган учрашув меҳмонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жо Ҳарт дарвозасига голларни Хосе Каллежон (дубль), Лоренцо Инсинье, Дрис Мертенс ва Пётр Зелиньски урди. 

Ушбу ғалаба эвазига неаполликлар жамоаси турнир жадвалида «Рома»ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилди. Римликлар бугун «Ювентус»га қарши ўйнайди.

Айни вақтда, мавсум якунига икки тур қолганида Аллегри жамоаси 85 очко билан биринчи ўринда, «Наполи» 80 очко билан иккинчи, «Рома» 78 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

Италия чемпионати, 36-тур

Торино – Наполи 0:5 (0:1, 0:4)
Голлар: 0:1 – 7 Каллежон, 0:2 – 60 Инсинье, 0:3 – 72 Мертенс, 0:4 – 76 Каллежон, 0:5 – 78 Зелиньски.
Торино – Ҳарт, Россеттини, Молинаро, Дзаппакоста, Карлао, Бенасси (Густафссон, 52), Базелли (Оби, 75), Яго Фальке, Ляйич, Бойе (Итурбе, 59), Белотти.
Наполи – Рейна, Альбиоль, Ғулом, Ҳусай, Кулибали, Каллежон (Милик, 82), Аллан (Зелиньски, 64), Инсинье, Ҳамшик (Рог, 66), Мертенс, Жоржиньо.
Огоҳлантиришлар: Базелли (8), Густафссон (53), Альбиоль (56).