Microsoft президенти ва бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Брэд Смитнинг фикрича, жума куни юз берган глобал киберҳужум бутун дунё учун “хавотирли қўнғироқ” бўлиб хизмат қилиши керак.

"Жаҳон давлатлари ҳукуматлари ҳужумни хавотирли қўнғироқ сифатида қабул қилишлари керак", - дея ёзди Смит ўз блогида. Унинг фикрича, бу ҳужумдан тегишли хулосалар чиқариш керак, шу орқали “келажакда бундай ҳужумларга чап бериш имкони яратилади”. Унинг фикрича, барча давлатлар “бошқа услубни яратиши ва кибермаконда, худди жисмоний дунёда қурол билан боғлиқ бўлгандек, қатъий қоидаларни қўллаши лозим”. Унинг қайд этишича, ҳукуматлар “аҳолига етказилган зарарни кўриб чиқиши” керак.

Аввалроқ Европол директори Роб Уэйнрайт киберҳужумлар серияси душанба куни эрталаб давом этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Унинг маълумотларига кўра, кенг кўламли киберҳужум дунёнинг 150 давлатидаги 200 минг фойдаланувчини қамраб олган.

Avast антивируси ишлаб чиқарувчиларининг жума куни хабар беришича, WanaCrypt0r 2.0 вируси орқали 57 мингта хакерлик ҳужуми рўй берган. Компания маълумотларига кўра, вирус биринчи навбатда Россия, Украина ва Тайванда тарқатилмоқда.