«Реал» ҳимоячиси Начо Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши учрашувда ҳисобни очди. 

Айнан ушбу гол билан мадридликлар барча мусобақаларнинг кетма-кет 62-учрашувида гол киритишга муваффақ бўлди. Сўнгги марта «қаймоқранглилар» «Манчестер Сити»га қарши ўтган мавсумдаги ЕЧЛ ярим финал учрашувида (0:0) рақиб дарвозасига йўл топа олмаганди.

Ушбу натижа орқали «Реал» кучли бешлик чемпионатлари жамоалари ичида «Бавария» ўрнатган рекордни янгилади. Мюнхен клуби 2013 йилнинг мартидан 2014 йил апрелига қадар кетма-кет 61 учрашувда гол киритишнинг уддасидан чиққанди.