16 май куни Тошкентда 32 нафар маст ҳайдовчи аниқланди

Жамият 17 Май 2017 6602
Архив фото/ "Кун"

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда 2017 йил 16 май куни қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва аниқланган қоидабузарликлар юзасидан маълумот берди.

2017 йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳатини олган. 

2017 йилнинг 16 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами  2796 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 961 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 32 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 16 май куни жами 1153 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 587 тасини светофорнинг таъқиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 566 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этади. 

Кўпроқ янгиликлар