Британиялик тоғ чанғичиси Жейми Маллнер Швейцария Альпларидаги Саас-Фе курортида чанғи учаётганда чуқурлиги 20 метр келадиган ёриққа қулаганини видеога олди.

Маллнер қоя бўйлаб пастга тушиш олдидан йўналишни кўздан кечириб, йўлдаги барча ёриқларни эътиборга олиб қўйганига қарамай, ёриқлардан бирини пайқамай қолиб, унга тушиб кетган.

"Мен яхшиман, бироқ юқорига чиқишим учун ёрдам керак", деб айтган чанғичи ўз дўстларига.

Хайриятки, чанғичи жиддий жароҳатлар олмаган ва рациясини шикастламаган. У рация орқали қутқарувчилар билан боғлана олган. Улар чанғичини тезда топиб, уни чиғир ёрдамида юқорига кўтаришган.