Фотожамланма: Регистон майдонидаги рангли ва мусиқий шоу

Жамият 17 Май 2017 6146

 

"Ўзбекистон маданий мероси - халқлар ва мамлакатлар аро мулоқот сари" халқаро конгресси ўз ишини якунлади. Икки кун давомида, 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқанд 40 мамлакатдан ташриф буюрган 370 нафар иштирокчи учун йирик мулоқот майдонига айланди. Бу ерда олимлар археология, нумизматика, тарих, амалий санъат каби соҳаларга оид энг янги кашфиётлар ва ютуқлар билан бўлишишди. 

Конгрессда илм-фан ва маданият, давлат ва ижтимоий ташкилотлар ходимлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда экспертлар қатнашишди. Конгресс фаолияти маҳаллий ва хорижий ОАВ («Вести 24», НТВ, «Культура», «Мир», ТРТ, Рейтер,  ТАСС, Синьхуа, Анадолу агентликлари)да кенг ёритиб борилди. Унда Озарбойжон, Буюк Британия, Германия, Нидерландия, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швеция ва Япониядан ташриф буюрган 5 академик, 36 нафар фан доктори, 14 профессор маърузалар билан қатнашди.

Халқаро конгресс Самарқанд шаҳри Регистон майдонидаги рангли ва мусиқий шоу билан тугалланди.

 

Кўпроқ янгиликлар