Америкалик тиббиёт ходимларининг кўрсатишича, ортиқча вазн оғиз бўшлиғи, жумладан, тишлар касаллиги ривожига туртки беради. Бу борадаги тадқиқот Oral Diseases журналида тақдим этилди, у ҳақда қисқача эса EurekAlert! хабар бермоқда.

Олимлар тиш шифокорларининг тана массаси нормал ва ортиқча бўлган 160 беморини кузатиб боришди. Тана массаси индекси 23 дан кўп бўлган кишиларда одатий тана массасига эга бўлганлардан фарқли равишда, анча оғирроқ периодонтит ривожланган.

Индекси 25 дан кўп бўлганлар эса, пародонтитга олти бора кўпроқ чалиниши мумкин экан.

Олимларнинг таъкидлашича, семизлик афтидан, оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнларига олиб келади.

Маълумот учун, тана массаси индекси тана массасининг тана узунлиги квадратига (метрда) нисбатан аниқланади.