Фотожамланма: Остона хорижликларни кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Жаҳон 18 Май 2017 10376

EXPO-2017 кўргазмасига бир ойдан кам вақт қолди. Остона шаҳрида қурилишлар ниҳоясига етказилмоқда, иншоотлар таъмирланмоқда ва тозаланмоқда - буларнинг барчаси фавқулодда режимда кечмоқда, чунки тез орада бу ерга нуфузли хорижий меҳмонлар ташриф буюради. Nur.kz шу мавзуга оид маълумот ва суратлар билан бўлишди

Сайёҳлар Остонадан яхши таассуротлар билан қайтиши керак.

Остона шошилинч тартибга келтирилмоқда - нафақат кўргазма ўтадиган сўл қирғоқ кўркамлаштирилмоқда, балки шаҳарнинг диққатга сазовор бўлмаган жойларига ҳам эътибор қаратилмоқда. 

Пойтахтда эскирган уй-жойлар бузилмоқда - Ғалаба проспектида бир неча икки қаватли уйлар йўқ қилинди. Тез орада бу ерда бирорта уй қолмайди - уларнинг ўрнида хиёбонлар барпо этилади.

Ажабланарлиси шуки, вокзал ёнидаги беш қаватли уй ҳам бузиладиган бинолар рўйхатига тушган. Яқиндагина бу ерда ҳаёт қайнаётган эди, бугун эса бўм-бўш қолган уй "ўз ҳукми"ни кутиб тургандек гўё. 

Шаҳарда ўсимликлар кам ўсса-да, Остонани яшил шаҳарга айлантириш керак. Мангулик проспекти бунча арчани ҳали кўрмаган эди. 

Энди ҳеч қачон ўт ўсмаган ерлар ҳам кўкаламзорлаштирилади. Қуруқ ер унумдор тупроқ билан қопланмоқда. 

Бойтерак ҳам меҳмонларни қарши олишга тайёрланмоқда. Бу ерлар ҳозирча ёпиқ - таъмирлаш ишлари кетмоқда. Ҳатто тунда ҳам иш қайнамоқда.

Ичкарида қандай ишлар кетаётганига бир назар ташлаймиз. Ҳозир улкан қандил ўрнатилмоқда, натижада мана бундай (кейинги суратдаги) кўринишга келади. 

Арай паркида - янгилик. Доимий фаррош хизмат кўрсатадиган ҳожатхона - салфеткалар, кран суви, тоза ва хушбўй ҳид таратувчи спрей.

Велосипедларнинг барчаси таъмирланиб, ташқи кўриниши янгиланди - фақат ижара ҳақи 5000 дан 10000 тенгега ошди. 

Энг фаол тайёргарлик ишлари аэропортда кетмоқда - янги улкан терминал қурилиши охирига етказилмоқда, автотураргоҳ қайта таъмирланмоқда. Аэропорт олдидаги ҳудуд - поёнсиз жанг майдонидек. 

Қурувчилар асфальт ва тўсиқлар билан "курашаётган" бир вақтда авиайўловчиларга қийин бўлмоқда - машинани қолдирадиган жой йўқ, юкларни ҳам узоққа ташишга тўғри келмоқда. 

Республика проспектидаги кўп қаватли уйлар ҳам янгиланмоқда - айтганча, бу Целиноград давридаёқ қурилган илк кўп қаватли уйлардир. Эътибор берсангиз, ўнг томондаги уй таъмирдан чиққан, чап томондагиси эса ҳали таъмир жараёнида.

Машҳур Самал ҳам ўз кўринишини янгиламоқда.

Қандай бўлмасин, проспектга кўркам кўриниш бериш керак. Агар тасарруфда кафель бўлмаса, "ниқобланиш" ҳам ёрдам беради. Кафель кўринишидаги баннерми? Гап йўқ.

EXPO'дан ўтгандаги янги уйлар фойдаланишга тайёр, уларнинг олдидаги ҳудуд эса - йўқ. Бу ерда фавқулодда режимда йўллар ётқизилмоқда ва катта дарахтлар экилмоқда.

Дарахтлар ва йўллар - аэропортдан сўл қирғоққача бўлган ҳудудлар шундай кўриниш олади. Хорижий меҳмонларнинг кўзи бўм-бўш ҳудудларга тушмаслиги борасида эрта-ю кеч меҳнат қилишмоқда.

"...гача" бўлган сурат кишини ўйлантиради - ёш теракларни экиш учун жуда кўп катта дарахтлар кесиб ташланган.

Хорижий сайёҳлар қаерда яшашади? Ишима қирғоғидаги катта ўтовли янги меҳмонхонада - у тез орада фойдаланишга топширилади. 

Улар қандай ҳордиқ чиқаришади? EXPO майдони ва Бойтерак бульваридан ташқари, "Мәңгілік ел" аркасига бориш ва атрофдаги ҳудудларни томоша қилиш мумкин бўлади. 

Шаҳар паркида янги амфитеатр қурилмоқда ва "Думан" ёнида янги чархпалак ишга тушади. 

Умуман олганда, шаҳар олдинда турган йирик кўргазма борасида қайғурмоқда ва унга фаол тайёрланмоқда. Такси ҳайдовчиларидан бирининг Nur.kz мухбирига айтганидек, "Асосийси, EXPO'да шарманда бўлмаслик, уёғи бир гап бўлар".

Фото: Nur.kz

Кун янгиликлари
Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти
09:11 23514 Жамият
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 65135 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 138086 Жамият
Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳияти ривожлантирилади
Хитой Ўзбекистон божхона постларини жиҳозлаш учун 18 млн доллардан зиёд грант ажратади
АҚШ НАТО давлатларини ҳимоя қилишга ваъда берди
21:17 1130 Жаҳон
Уч финал. Лондон дербиси, Энрикенинг сўнгги имкони ҳамда омадли жамоалар финали
20:45 2677 Спорт
Мўсулда аёлларга ниқоб кийиб юриш тақиқланди
20:43 2686 Жаҳон
Дунё ҳафталиги: Трампнинг саргузаштлари, жаҳондаги терактлар тўлқини, Усмонов-Навальний можароси, G7 саммити
20:31 1432 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар