Илмий тадқиқот институтларининг бирида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган Мадиёр Саидов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарлик эвазига ўзганинг мулкини қўлга киритишга уринди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи З.Жабборовни 8 минг АҚШ доллари эвазига қишлоқдаги 2017 йилда қурилиши режалаштирилган намунавий турар жойларнинг ўрнини туманнинг бошқа жойига кўчириш учун мансабдор шахсларга қистириб, 60 балл бонитетдан зиёд ерларни 40 балл бонитетга тушириб бериши мумкинлигини айтиб алдади. Ундан Тошкент шаҳридаги метро бекати ёнида 6 минг 500 АҚШ долларини, кейинчалик яна бир минг 500 АҚШ долларини киракаш ҳайдовчи орқали олди. Ушбу пулнинг 50 миллион сўмини синфдоши орқали қайтариб берди.

Илгари туман архитектура ва қурилиши бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган, ҳозирда ишсиз Сарвар Қўзиев ҳам бу борада “устаси фаранг”лардан чиқиб қолди. У 2017 йилда туманда қурилиши режалаштирилган намунавий турар жойларнинг ер ўрнини йўл бўйига кўчириш учун экин ери бўлган ерларни 40 балл бонитетга танишлари орқали пасайтириб беришини айтиб, А.Низомов ва Д.Аминовлардан 4 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Кейинчалик ер балл бонитетини камайтира олмаганлигини айтиб, 2 минг 500 АҚШ долларини қайтариб беради. 

Фирибгарлик эвазига ўзганинг мулкини қўлга киритишга уриниб, тамагирликка қўл урган ушбу фуқароларнинг ҳар бир қонунга мувофиқ тегишли жазосини олди.