Миср ҳукумати аҳоли сони ортиб кетаётганидан безовта

Жамият 18 Май 2017 6209
Фото: AP

Миср ҳукумати туғилиш даражасини назорат қилиш бўйича дастурни ўрганиб чиқишга киришди. Бу ҳақда араб республикаси президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий чоршанба куни мамлакатнинг етакчи ОАВга берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ҳукумат аҳоли сони ортишини назорат қилиш учун дастур, тадқиқотлар ва қонунларни ўрганиб чиқишни бошлади. Бу ҳолат ҳар йили янги туғилганлар сони икки ярим миллион кишига етгани туфайли рўй берди», - дея Миср раҳбари сўзларини келтиради «Ал-Ахбор» портали.

Президент сўзларига кўра, «аҳоли сонининг бундай ўсиш суръати Хитойдан ҳам уч баробарга кўп».

Аввалроқ Миср бош вазири Шариф Исмоил оилаларни иқтисодий инқироздан ўтиб олиш учун икки нафар фарзанд билан чекланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2011 йилдаги инқилобдан сўнг дуч келган энг катта муаммолардан бири, қишлоқ хўжалиги ерлари миқдорининг чеклангани ҳолатида аҳоли ўсиш суръати ортганида. Бу, Исмоилнинг таъкидлашича, «мамлакат бюджетига салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда озиқ-овқатга бўлган талабни камайтириш учун импорт ҳажмини оширишга сабаб бўлмоқда».

Миср сафарбарлик миллий агентлиги маълумотига кўра, айни дамда мамлакат аҳолиси сони 93 миллион кишига тенг. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар