ОАВ консерваторлар Трампнинг ўрнига кимни танлашганидан хабар топди

Жаҳон 18 Май 2017 14805
Фото: © РИА Новости

Америкалик консерваторлар АҚШ президенти лавозимини Доналд Трамп эмас, вице-президент Майк Пенс эгаллаши кераклиги ҳақида жиддий ўйлашмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар тарқатди.

Трампнинг охирги вақтларда ФҚБ раҳбари истеъфоси ва ўзининг Россияга махфий маълумотларни тақдим этгани билан боғлиқ можаролар гирдобида қолиши республикачиларда уни истеъфога жўнатиш фикрларини пайдо қилмоқда.

Мақолада ёзилишича, республикачилар Трампни ҳимоя қилишдан чарчашган ва унинг давлатни бошқаришга қодирлигидан шубҳалана бошлашди.

Вашингтонда кўпчилик Оқ уйдаги Овал кабинетда Трамп эмас, Пенс ўтириши кераклиги ҳақида очиқ гапирмоқда.

Республикачилар партиясидаги лоббистлар вице-президентни "Оқ уйдаги барқарорликни таъминлаб турган шахс" сифатида билади. Лекин ҳеч ким ҳокимиятни Трампдан Пенсга олиб бериш силлиқ кечади деб ўйлаётгани йўқ. Агар Трампга импичмент эълон қилинса, Пенс ҳукуматни конституциявий инқироз ҳолатида қабул қилиб олади.

Айни кундаги можаролар фонида Демократлар партияси вакиллари Трампга импичмент эълон қилишга чақирмоқда. Америка конституциясига кўра, президент импичмент орқали лавозимини тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини вице-президент эгаллайди.

Бундан олдинроқ The New York Times нашри Доналд Трамп ушбу йилнинг февраль ойида Комидан миллий хавфсизлик бўйича ўзининг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн бўйича терговни тўхтатишини сўрагани ҳақида ёзган эди. Оқ уйда бу хабарни инкор этишди.

Ундан бир кун олдин Washington Post АҚШ президенти Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашувда ИШИДга оид махфий разведка маълумотларини унга бериб юборгани ҳақида ёзди ва бу навбатдаги норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарди.

Кун янгиликлари
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 29283 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91003 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:25 210 Жаҳон
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
11:15 428 Жаҳон
Пентагон: Асад ҳарбийлари кимёвий қурол қўлламаяпти
11:00 890 Жаҳон
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
10:45 1705 Жаҳон
Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади
10:30 1107 Спорт
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
10:15 1754 Жаҳон
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
09:45 2328 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар