Андижон тиббиёт институти клиникасида чет эллик жарроҳлар маҳорат дарслари ўтказди

Жамият 19 Май 2017 3233

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида “Жарроҳликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани доирасида маҳорат дарслари ўтказилди. Уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ва институт маъмурияти биргаликда ташкил этдилар.
 
Уч кун давом этадиган илмий-амалий анжуман мобайнида 16 та шундай операциялар ўтказилади. Уларда, шунингдек, россиялик профессор Виталий Беженар, германиялик профессор Салмай Туриал ва москвалик етук жарроҳ Мираб Мголаблишвили қатнашади.

Тадбир аввалида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда она ва бола соғлиғини яхшилаш, аёллар репродуктив саломатлиги бўйича амалга оширилган ишларга катта баҳо берилди. Бу борада дунёнинг етакчи давлатлари, жумладан, Россия Федерацияси, Германия билан яқин ҳамкорлик яхши самаралар бераётганлиги алоҳида таъкидланди. Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида республикада очилган тўртта лапароскопия марказининг биттаси Андижонда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, даволаш-профилактика муассасалари энг замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди. Албатта, бу хасталикка эрта ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда сифатли даволаш имконини беряпти.

Назарий маърузадан сўнг Санкт-Петербург тиббиёт университетининг акушерлик-гинекология кафедраси мудири, профессор Виталий Беженарь операция хонасига ўтиб, лапароскопия ёрдамида биринчи беморга жарроҳлик ёрдами кўрсатди. Жараён онлайн усулда Фарғона водийси вилоятлари, шунингдек, Самарқанд ва Тошкентдан келган гинекологларга намойиш этиб борилди. Иштирокчилар малакали жарроҳ билан бевосита мулоқотда ўзларини қизиқтирган савол ва муаммолар бўйича батафсил жавоблар олдилар.

  
Шунингдек, чет эллик етук мутахассисларнинг маърузалари тингланди.   

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33104 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23268 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 45069 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13638 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 896 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Кўпроқ янгиликлар