Хоккей бўйича Жаҳон чемпионати ярим финал иштирокчилари маълум бўлди

Спорт 19 Май 2017 6570

18 май куни хоккей бўйича Германия-Францияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Канада-Германия, Россия-Чехия, Швейцария-Швеция ҳамда АҚШ-Финляндия жуфтликлари ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришди. 

Чорак финалнинг бир вақтда бошланган илк икки ўйинида Россия-Чехия ва АҚШ-Финляндия жамоалари муз майдонига чиқиб келишди. Россия-Чехия жуфтлигида россияликларнинг 3-0 ҳисобида рақибларидан қўли баланд келди. Финляндия термаси ҳам америкалик хоккейчиларни ишонч билан 2-0 ҳисобида мағлуб этишди. 

Фото AFP

Куннинг иккинчи чорак финал баҳсларида Канада термаси майдон эгалари Германияга қарши, Швейцария терма жамоаси Швецияга қарши кураш олиб борди. Анча тажрибали ва ўтган йилги жаҳон чемпионлари ҳисобланувчи канадаликлар мусобақа мезбонлари германияликлар билан кечган мураккаб ўйинда номинал устунлик билан 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Швеция термаси эса Швейцарияни 3-1 ҳисобида мағлуб этди. 

Шундай қилиб, хоккей бўйича ЖМ-2017 ярим финалида Россия-Канада, Финляндия-Швеция жамоалари ўзаро куч синашади. 

Фото AFP

 

Кун янгиликлари
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 29283 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91003 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:25 210 Жаҳон
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
11:15 428 Жаҳон
Пентагон: Асад ҳарбийлари кимёвий қурол қўлламаяпти
11:00 890 Жаҳон
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
10:45 1705 Жаҳон
Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади
10:30 1107 Спорт
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
10:15 1754 Жаҳон
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
09:45 2328 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар