Лавров АҚШнинг Сурияга берган навбатдаги зарбасига муносабат билдирди

Жаҳон 19 Май 2017 12543
Фото: AP Photo / Hassan Ammar

АҚШ коалициясининг Сурия ҳукумат кучларига берган зарбаси ноқонуний бўлиб, бу араб мамлакатининг суверенитетини бузади, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди

"АҚШ қўмондонлиги бундай зарба йўллаши учун нима сабаб бўлган бўлса-да, бу ноқонуний бўлиб, Сурия Араб Республикаси суверенитетини яна бир бор қўпол равишда бузиш ҳисобланади", - деди у журналистларга. 

Лавровнинг айтишича, АҚШ Сурияга берган зарбасини "ҳукумат кучларининг америкаликлар бошқарувчи коалиция ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилувчи мухолифатга таҳдид туғдиргани" билан оқлашга уринган. 

Шунингдек, вазир баъзи маълумотларга кўра, бу зарба натижасида бир неча тинч фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Москва рўй берган воқеалар тафсилотларини ўрганиб чиқмоқда.

"Биз ер ва ҳавода ИШИД ҳамда "Жабҳат ан-Нусра" террорчиларига қарши бўлган барча кучларнинг бирлашиш заруратига оид тушунчанинг фарқлана бошлаганидан жуда хавотирдамиз", - деди Лавров. 

Пайшанба куни АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия жанубидаги Ат-Танфа туманидаги ҳукумат кучларига қарата авиазарба берди. 

Сурия мудофаа вазирлиги ўз навбатида, мамлакат армиясининг чўлли ҳудуддаги позициясига ҳужум қилингани ва бу "қурбонлар ҳамда моддий зарар"га олиб келганини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан буён мамлакат расмий ҳукуматидан берухсат Сурияда ИШИДга қарши операцияларни амалга ошириб келади. Вашингтонда шунингдек "Ал-Қоида" террорчи гуруҳига қарши зарбалар берилиши ҳақида таъкидлашади, бироқ расмий релизларда, қоидага кўра, фақат ИШИДга берилган зарбалар қайд этилади. 

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 101366 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 44178 Жамият
Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Лондонга жўнаб кетди
Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига зарар етказилса, унинг ўрни қандай қопланади?
Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб қуриб беради
Швейцарияда Ўзбекистоннинг Каримова иши бўйича сўрови ўрганилмоқда
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинлади
ЕИнинг шерик давлатлари Қримга қарши санкцияларни узайтирди
19:15 500 Жаҳон
Марғилонда “Водий ипаги – дунё нигоҳида” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди
19:13 281 Жамият
Кўпроқ янгиликлар