Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат президенти учун сайловларда етакчилик қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда IRNA Эрон ИИВга асосан хабар берди.

38,9 млн. овозни ҳисоб-китоб қилиш якунига кўра, Руҳоний 22,7 млн. овоз олган. Шу билан бирга, унинг энг жиддий рақиби – Эрон собиқ бош прокурори Иброҳим Раисий – 15,4 млн. овоз тўплаган.

Қолган номзодлар бир миллиондан камроқ овоз олишган: собиқ маданият вазири Мустафо Оға Мирсалим - 455,211 минг, собиқ саноат вазири Мустафо Ҳошимий Таба эса - 210,597 минг овоз.

Аввалроқ Reuters агентлиги ҳам Руҳоний сайловларда етакчилик қилаётганини хабар берганди.

2013 йилда Руҳоний 50,68 фоиз овоз тўплаган. Ўшанда у сайловларнинг биринчи туридаёқ керакли овозни тўплаб, ғалаба қозонганди.