Тошкент шаҳрида юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2017 йил 20 май куни соат тахминан 11:30 да, ҳайдовчи “Эркинов” (маълумотлари ўзгартирилган) “Спарк” русумли автоуловни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, белгиланган тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган ҳолда, йўл четига чиқиб кетиб, автоуловни бетон ариққа урган. 

Йўл-транспорт ҳодисасида олинган тан жароҳатлари натижасида “Спарк” автоулови ҳайдовчиси шифохонага олиб боришда вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.