2017 йил 22 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Аёллар маслаҳат марказлари фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда марказ раҳбарлари ва ходимлари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. 

Тошкент шаҳридаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида тиббий ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, уй бекаларининг турмуш тарзи, дунёқараши ва муносабатларини ўрганиш, турли маънавий ҳуружлардан сақлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия фонди билан ҳамкорликда 2014 йилда Шайхонтоҳур туманида, 2015 йилда Олмазор ва Учтепа туманларида Аёллар маслаҳат маркази ташкил этилди. Бу марказлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам фаолият олиб боради. 

Маълум бўлишича, Аёллар маслаҳат марказлари ходимлари 35та суиқасд  ҳолатининг олдини олишга муваффақ бўлишган. Шунингдек, 388дан ортиқ аёлларнинг дунёқарашлари ва ҳаётга бўлган муносабатларини соғломлаштиришга эришилган. 

Ҳозирги вақтда Аёллар марказларига фуқаролар диний ҳақ-ҳуқуқларини билиш мақсадида ҳам мурожаат этишади. Бу ҳолатда фуқароларга Тошкент Давлат Ислом университетининг домлалари, маҳалла имомлари ва қорилар тегишли маслаҳатларни беришади. 

Маълумот ўрнида: Аёллар маслаҳат марказлари аёллар ва хотин-қизлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоли масалаларини ҳал этиш учун ташкил этилган.