Англиянинг «Ливерпуль» клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни харид қилиш учун рекорд миқдорда маблағ сарфлашни мўлжаллаб турибди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра,  клубга эгалик қилувчи Fenway Sports Group ёзги трансферлар учун 100 миллион фунт стерлингдан кўпроқ маблағ ажратади.

«Ливерпуль»нинг янги харидларидан бири бўлиши кутилаётган «Саутҳемптон» ҳимоячиси Виргил ван Дейкнинг трансфери 50 млн. фунтга баҳоланмоқда. Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, «Ливерпуль» ўзининг трансфер рекордини (35 млн. фунт) янгилаган бўлади.

Бундан ташқари мерсисайдликлар шорт-рўйхатидан Муҳаммад Салоҳ («Рома»), Алекс Окслейд-Чемберлен («Арсенал»), Наби Кейта («РБ Лейпциг») ва Кристиан Пулишичлар («Боруссия» Дортмунд) ўрин олган.