Трамп: Исроил билан Фаластин тинчлик борасидаги келишувга эришишга қодир

Жаҳон 23 Май 2017 2428
Фото: Xinhuanet.com

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Фаластин ўн йиллар мобайнида давом этиб келаётган қон тўкилишини тўхтатишга имкон берувчи келишувга эришишга қодир, деб ҳисоблайди. 

"Тинчликка эришиш осон бўлмайди, икки томон ҳам қийин қарорларни қабул қилишига тўғри келади. Бироқ исроилликлар ва фаластинликлар келишувга эришишга қодир", - деди Трамп Қудсдаги Исроил музейида икки мамлакатга ташрифи якунлари бўйича нутқ сўзлар экан. 

"Нетаньяху тинчлик тарафдори", - деди Трамп. Унинг сўзларига кўра, фаластинликлар ҳам "тичнлик сари қадам ташлаш"га тайёрлар.

Бундан ташқари, Трамп доим Исроил томонда бўлишга ваъда берди ва икки мамлакат иттифоқи бузилмас эканини тасдиқлади. 

Дональд Трамп душанба куни Саудия Арабистонидан Исроилга келди. У Қудсда Исроил президенти ва бош вазири Реувен Ривлин ҳамда Биньямин Нетаньяху билан музокаралар ўтказди. Бугун эрталаб у Иордан дарёси Ғарбий қирғоғидаги Байтлаҳмга борди - у ерда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашиб, Қудсга қайтди. 

Бугун, 23 май куни Трамп Исроилдан Ватиканга парвоз қилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар