Эстония Россиянинг Нарвадаги бош консули Дмитрий Казеннов ва Андрей Сургаевни ўз ҳудудидан чиқариб юбормоқда.

"Эстония ташқи ишлар вазирлиги Казеннов ва Сургаев Эстониядан чиқарилиб юборилишларини тасдиқлаши мумкин", деб маълум қилди Эстония ташқи ишлар вазирлиги вакили Сандра Камилова.  

Эстония ташқи ишлар вазирлигида дипломатларнинг чиқарилиб юборилишлари сабаблари маълум қилинмаган ҳамда бу ҳақда Россия томони огоҳлантирилгани-йўқлиги ҳақидаги савол жавобсиз қолдирилган. 

Россия ташқи ишлар вазирлигида Таллиннинг бу хатти-ҳаракати жавобсиз қолмаслиги айтилди. 

"Бу навбатдаги нодўстона ва ҳеч нимага асосланмаган хатти-ҳаракатдир ва у жавобсиз қолмайди", деб маълум қилинди Россия ташқи ишлар вазирлигида.