Кундалик ҳаётда ҳар бир инсон доимо харид қилишга эҳтиёж сезади. Айни дамда биз информацион технологиялар тараққиётида яшаймиз ва бу давр биздан замон билан ҳамнафас бўлишни талаб қилади.

Аввалари, биз харид учун бозорларга борган бўлсак, ҳозирда бозорнинг ўзи ёнимизга келиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Албатта, онлайн дўконлар орқали. Дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида савдонинг асосий қисми интернет дўконлар орқали амалга оширилади.

Мамлакатимизда ахборот технологиялари жуда катта тезликда ривожланиб бормоқда. Интернет тармоқларининг ривожланиши, ундаги хизматлар нархининг пасайиши ҳам аҳоли учун кўплаб янги имкониятларни очмоқда. 

Яқинда мен ҳам кондиционер харид қилиш мақсадида Ўзбекистондаги интернет дўконлар фаолияти билан танишишга қизиқдим. Кузатувлар натижасида шунга амин бўлдимки, бизда ҳам бу соҳа анча ривожланмоқда.

Айниқса, онлайн дўконлардан бири эътиборимни тортди: www.asaxiy.uz

Бу дўкон мана бир неча йиллардан бери, мамлакатимизда интернет орқали савдо қилиш имкони яратилганини исботлаб келмоқда. Мен эса мазкур онлайн-бозорнинг фаолияти, мижозлар учун яратиб берилган қулайликларини ўрганишга ҳаракат қилдим.

Ёз фасли кириб келишига саноқли кунлар қолгани учун жазирама кунларда одамларга салқин ҳаво етказиб берувчи кондиционерни харид қилиб кўришга уриндим.

Дўкон сайтига кирганимда, катта эълонга кўзимга тушди. Ундаги таклиф ҳам кўзни қувонтирди: кондиционер харид қил ва совғага эга бўл!

Шу вақт батафсил маълумот олиш учун операторга мурожаат қилдим. Оператор бизни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб берди. Маълум бўлишича, тўловни терминал орқали ҳам амалга ошириш имкони мавжуд экан. Эслатма: тўлов терминали орқали қилинган харид энг арзон нархлар билан кафолатланади.

Ўрганишлар натижасида шу нарсага амин бўлдимки, интернет дўкон орқали биз нафақат қулай, балки ҳамёнбоп харидни амалга оширишимиз мумкин экан.

 ASAXIY.UZ орқали харид қилишнинг бир неча афзалликларини санаб ўтаман:

•  Мижозлар онлайн-харид орқали қимматли вақтларини тежашади;
•  Интернет дўконда сиз сотиб олмоқчи бўлган барча маҳсулот ва товарларнинг хусусиятлари кўрсатиб ўтилган;
•  Шунингдек, сиз операторларга қўнғироқ қилиб, батафсил маълумотларни олишингиз мумкин;
•  Ҳар қандай буюртма уч соат ичида ўз манзилига етказиб берилади, хизмат эса бепул;
•  Агарда маиший техникалар (кондиционер, кир ювиш машинаси, телевизор ва бошқалар) харид қилинса, уларни махсус усталар ўрнатиб беришади;
•  Тўловни терминал орқали амалга ошириш мумкин, шунингдек, муддатли тўлов имконияти (масалан, 12 ойга бўлиб тўлаш) мавжуд.
•  Мижозларга фақат оригинал, расмий кафолатга эга бўлган товарларгина таклиф қилинади.

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистонда мана шундай қулай дўкон қай тариқа очилган? Бу саволларга жавоб олиш учун дўкон асосчиси билан боғланиб, батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдим.

Феруз Аллаев, ASAXIY.UZ интернет дўконининг асосчиси:

“Уч йил давомида Францияда ўқиб, яшадим. У ердаги француз интернет дўконларининг фаолияти мени лол қолдирди. Шу сабабли интернет дўконларда ишловчи бир неча киши билан танишдим. 2013 йилда Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг, савдо ва турли хил соҳаларда юқори тажрибага эга бўлган, малакали ҳамюртларимиз билан Ўзбекистон бозорида янгилик қилиб, техника воситалари сотадиган интернет дўкон очишга қарор қилдик. Сайтнинг мукаммал кўринишини 2014 йилнинг ёз ойларига келиб ишга туширишга муваффақ бўлдик. Фаолиятимизда учраб турадиган баъзи бир қийинчиликларга қарамасдан доимий тарзда изланишда давом этиб, ҳар йили минглаб мижозларимизнинг мушкулини осон қилишда ёрдам бериб келмоқдамиз.

Кундан-кунга хизматлар сифати яхшиланиб бормоқда. Яқинда www.asaxiy.uz интернет дўкони орқали онлайн тўловни йўлга қўймоқчимиз. Бу мижозларимизга харид учун пулни тўғридан-тўғри сайтнинг ўзида  тўлаш имконини беради.

Шунингдек, сайтнинг янги версиясини ишга тушириш режалаштирилган. БУ эса мижозларимизга керакли маълумотларни олиш учун янада кўпроқ қулайликлар яратади”.

Cиз ҳам қулай имкониятдан фойдаланинг ва ASAXIY интернет дўконининг хизматини синаб кўринг. Бу сизнинг ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежашга ва синалган маҳсулотларни олишингизга ёрдам беради.