Тошкентда паралимпия дзюдоси бўйича Осиё ва Океания чемпионати бошланди

Спорт 26 Май 2017 2900

26 май куни Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати бошланди.

Ушбу мусобақада Осиёнинг энг кучли Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпей, Тайланд, Қозоғистон ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон жамоалари иштирок этмоқдалар.

Мусобақанинг очилиш маросимида эстрада юлдузлари, болалар ва миллий рақс ансамбллари ўз дастурлари билан иштирок этдилар. Очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси ўринбосари Ташходжаев Мухторхон сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақа билан табриклади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди.

26 май ҳолатига кўра аёллар ўртасида:

48 кг гача вазн тоифасида 1-ўринни Комилова Ёқутхон (Ўзбекистон), 2-ўринни Лее Кай Лин (Хитой Тайпей), 3 ўринни Хуррамова Лобар (Ўзбекистон) эгалладилар.

52 кг гача вазн тоифасида 1-ўринни Саллаева Севинч (Ўзбекистон), 2-ўринни Вонгчонгпху Метхини (Тайланд) эгаллади.

57 кг гача вазн тоифасида 1-ўринни Шерипбоева Нафиса (Ўзбекистон), 2-ўринни Кхвайнгмуянг Аитсарапхон (Тайланд) эгаллади.

Эркаклар ўртасида:

60 кг гача вазн тоифасида 1-ўринни 2016 йилги Паралимпия ўйинлари чемпиони Намозов Шерзод (Ўзбекистон), 2-ўринни Ли Мин Жай (Жанубий Корея), 3-ўринни Банитаба Хорам Абади Сейед Мейсам (Эрон) ва Жанг Сеонгжин (Жанубий Корея) эгаллади.

66 кг гача вазн тоифасида 1-ўрин Рахмати Сайид (Эрон), 2-ўрин Турумбетов Азамат (Қозоғистон), 3-ўрин Сингх Жайдипкумар Хридая (Хиндистон) ва Туймурадов Адизжонга (Ўзбекистон) насиб этди.

73 кг гача вазн тоифасида 1-ўринни Сайидов Феруз (Ўзбекистон), 2-ўринни Караматов Даврухон (Ўзбекистон), 3-ўринни Даулет Темиржан (Қозоғистон) ва Янг Сюнгжун (Жанубий Корея) эгаллади.

27 май куни аёллар ўртасида 63 кг, 70 кг гача вазн тоифаларида ҳамда эркаклар ўртасида 81 кг,  90 кг, 100 кг гача ва 100 кг дан ошиқ вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар