Москвада Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон француз бизнесига ғоявий босим ўтказишдан воз кечиши ва Россия билан ишлаш учун "яшил чироқ" ёнишига умид қилишмоқда. "Интерфакс" РФ президенти Владимир Путиннинг Парижга ташрифи арафасида ўз манбасига таяниб, шу ҳақида маълум қилди. 

Шу билан бирга у ҳамкорликдаги аниқ бизнес-лойиҳалар президентлар томонидан муҳокама қилинмаслигини таъкидлади. 

"Сир эмаски, бир неча йил давомида Елисей саройидан француз бизнеси бўйича Россия билан ишлаш керак эмаслиги борасида сигналлар бўлган. Бундай сигналлар бошқа бўлмаслигига, бизнес ўз дастури бўйича ишлаши ва унга ҳеч ким ғоявий босим ўтказмаслигига умид қиламиз", - деган манба.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, Франциянинг янги президенти - "дангал, ишбилармон киши" ва у Москва билан прагматик мулоқот олиб боришга қодир.  

Президент Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэль Макроннинг таклифи билан 29 май куни Парижга ташриф буюради.