Италиялик мутахассис Роберто Манчини «Зенит»ни бошқаради. Бу ҳақда питерликлар клубининг расмий сайтида маълум қилинган.

Ушбу 52 ёшли мутахассис 28 май куни истеъфога чиқарилган Мирчу Луческу ўрнида иш бошлайди.

У билан 3 йиллик шартнома тузилган ва бу шартнома кейинроқ яна икки йилга узайтирилиши мумкин.

«Зенит» Роберто Манчинига Петербургда муваффақият тилайди! Benvenuto, Roberto Mancini!», — дейилган хабарда.

Хабар қилинишича, Манчини ва унинг штаби «Зенит»да йилига 7-7,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Манчининг сўнгги жамоаси Италиянинг «Интер» клуби бўлганди. Ўтган йилнинг августида миланликлар Манчинини истеъфога чиқарганди. Унга қадар ушбу мутахассис турли йилларда «Фиорентина», «Лацио», «Манчестер Сити» ва «Галатасарой» жамоаларида ишлаган ва 3 марта Италия чемпиони, 4 марта Италия Кубоги соҳиби, бир марта Италия Суперкубоги ғолиби, икки марта Англия чемпионлиги, икки мартадан Кубок ва Суперкубок эгаси ҳамда бир марта Туркия Кубоги эгаси бўлган.