Кинематографияни ривожлантириш маркази танлов эълон қилди 

Маданият 02 Июнь 2017 4852

Кинематографияни ривожлантириш маркази қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун танлов эълон қилди. Унда ўзи тақдим этган лойиҳа асосида қисқа метражли фильмни суратга олишни истовчи барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар қатнашиши мумкин.   

Танловда иштирок этиш учун Кинематографияни ривожлантириш марказининг www.krm.uz веб-сайти ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилади. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари, танлов ўтказиш тартиби ва шартлари, талабгорлар томонидан тақдим қилинадиган материалларни баҳолаш мезонлари, шунингдек бошқа зарурий маълумотлар билан Марказнинг юқорида қайд этилган веб-сайти ва интернет тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган “Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари танлови тўғрисида”ги Низомида танишиш мумкин.

Қуйидаги лойиҳалар кўриб чиқилмайди:

киносолномалар; 

тезкор видеотасвирга олиш зарурати юзага келган муҳим маданий ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этувчи ҳодисалар; 

ижтимоий йўналишдаги видеофильмлар ва роликлар. 

Марказ танловда ғолиб бўлган энг яхши қисқа метражли фильм лойиҳасини молиялаштириш билан бирга лойиҳани тақдим этган ижодкорга фильмни ишлаб чиқариш ишларига кўмаклашади ва яратилган фильмни маҳаллий ва нуфузли халқаро кинофестивалларда қатнашишини таъминлайди.

Ҳужжатлар 2017 йил 1 июндан 25 июнгача қабул қилинади. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 230-91-91, 253-48-17    

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар