The Independent’нинг хабар беришича, Microsoft Google фойдаланувчиларини ўзига оғдириб олишни режалаштирмоқда. Компания бунинг учун бонуслар қўшиб борувчи махсус дастурни ишга туширди. У ҳозирча фақат Буюк Британияда ишламоқда.

Шартларга кўра, фойдаланувчи Bing қидирув тизимидан Microsoft ҳисобга олиш ёзуви орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Юзерлар ҳар бир қидирув мурожаати бўйича совға балларини қўлга киради.

Барча фойдаланувчилар янгилар ва тажрибалироқларга бўлинди. Шу тариқа, илк бора тизимга кирганлар кунига 10 очкодан кўпроқни ололмайди, иккинчи тоифадагилар эса – 50 очкони қўлга киритиши мумкин.