Япониянинг Toyota автомобиль компанияси Tesla’нинг ўзига тегишли бўлган барча акцияларини сотиб юборди ва Америка компанияси билан элекромобиллар соҳасидаги ҳамкорлик тўхтатди. Бу ҳақда Nikkei хабар берди.

Компаниялар ҳамкорлик ҳақида 2010 йилнинг майида эълон қилишганди. Ўшанда Toyota Tesla’нинг 3,15 фоиз акциялари 40,5 млн долларга сотиб олган. Таъкидланишича, бундай қадам электромобилларни биргаликда ишлаб чиқишга йўналтирилганди.

Нашр манбалари сўзларига кўра, айни дамда япон ишлаб чиқарувчиси Tesla билан бу соҳада ҳамкорликни кўрмаяпти, сабаби ўзи мустақил равишда электромобилларни ишлаб чиқаришга уринмоқда.