Жанубий Кореянинг Kia автомобилсозлик компанияси янги ихчам кроссовери — Stonic тизерларини намойиш қилди. Ғарбий Европа бозори учун мўлжалланган модель 2017 йил иккинчи ярмида бозорга чиқарилади. 

Kia компаниясида изоҳ беришларича, янги машина номи иккита сўздан: Speedy («тез») ва Tonic («тоника» — мусиқада асосий товуш) сўзларидан ташкил топган. У кроссовернинг динамиклик хусусиятини қайд этади ҳамда «B-SUV оиласига қандайдир янгича ҳаво олиб киради».

Фото:  motor.ru

Норасмий маълумотларга кўра, моделга 2017 йил 13 июнь куни тақдимоти кутилаётган Hyundai Kona асос бўлган. Эҳтимол, иккала кроссовер ҳам 1,4-1,6 л бензинли мотор ва 1,6 л дизель мотор билан таклиф қилинса керак. Ҳозирча, моделлар қаторида барча ғилдираклари етакчи автомобиллар пайдо бўладими-йўқми, номаълум.

Фото:  motor.ru

Эълон қилинган суратларга кўра, унда моделнинг серияолди намунаси акс этган. 

Ҳозирча, Kia Stonic қачон расман тақдим этилиши ҳам маълум эмас.

Фото:  motor.ru