3 июнь куни "UzReport TV" телеканалининг узатилиши апрель-май ойларидаги трансляция хизматидан қарздорлиги сабаб эфирда рақамли форматда тарқатилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги "Радиоалоқа, реадиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган эди. 

Бугундан бошлаб "Uzreport TV" телеканалининг рақамли форматда эфирга узатилиши яна тикланди.

Эслатиб ўтамиз, чеклов телеканалнинг аналог форматда тарқатилишига ва рақамли форматда тарқатиш унинг таркибига кирувчи "Futbol TV" телеканалига нисбатан жорий қилинмаган эди.

"Uzreport TV" асосан онлайн янгиликларни ва иқтисодий кўрсатувларни узатишга ихтисослашган телеканал бўлиб, унда Европа чемпионати, Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, шунингдек, Европа чемпионлар лигаси футбол учрашувлари тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Жонли эфирда узатилувчи Европа футбол учрашувларини кенгроқ қамраб олиш мақсадида канал таркибида 23 апрелдан эътиборан "Futbol TV" телеканали ҳам фаолият кўрсата бошлаган.