2017 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.