Роберто Карлос айбловларни инкор этди

Спорт 11 Июнь 2017 8212

Бразилиялик собиқ футболчи, юлдузли онларини «Реал»да ўтказган Роберто Карлос допинг истеъмол қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Бундан аввалроқ Германиядаги ARD телеканали Бразилия футболидаги допинг муаммосига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этган, унда Карлос ҳам ўсмирлигида тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани гумон қилинганди.

Фильмда Карлос 2002 йилда бразилиялик шифокор Жулио Сезар Алвеснинг мижози бўлгани, бу шифокор эса ўз амалиётида допингдан кенг миқёсда фойдалангани маълум қилинган.

Фильмда шифокор Роберто Карлос ҳақида ҳам гапирган. «У менинг олдимга келганида 15 ёшда эди. Айнан мен унинг оёқларини ҳозирги кўринишига келтириб қўйганман» - деган Алвес.

«ARD каналининг бу баёнотини инкор этаман. Мен ҳеч қачон допинг қабул қилмаганман. Фильмда мени бир шифокор билан боғлаб тасвирлашган. Аммо мен уни танимайман. Энди бу иш билан ҳуқуқшуносим шуғулланади. Биз барча айбловлар судда исботланишини талаб қиламиз.

Ўз фаолиятим давомида мен ҳалоллик принципларига риоя қилганман. 20 йиллик фаолиятимда бирор марта допинг истеъмол қилганим тасдиқланмаган. Мен Бразилия, Италия, Испания, Туркия, Россия, Ҳиндистон клубларида ўйнаганман. Бразилия терма жамоаси сафида дунёни кезганман. Ҳар доим допинг назоратидан ўтганман. Агар допинг истеъмол қилганимда, албатта бу аниқланган бўларди», деб ёзган Роберто Карлос фейсбукдаги саҳифасида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар