Honor 9: Huawei'нинг бюджет флагмани расман намойиш этилди

Технология 12 Июнь 2017 5627

Huawei компанияси суббренд остида янги смартфони - флагман хусусиятларга эга Honor 9'ни намойиш қилди. Бу ҳақида Hi-Tech'да хабар берилди. 

Янги смартфон ташқи кўринишидан аввалги авлод - Honor 8'га ўхшаб кетади. Орқа томонида товланувчи шиша, асоси эса - металл рамка. Бироқ бармоқ излари сканери аввалгилари каби орқа томонида эмас, дисплей остига жойланган.

Honor 9 смартфони 12 ва 20 Мп'ли икки камерага эга, улардан бири - оқ-қора. Монохром сенсор тасвири суратни янада юқори динамик диапазонда олиш имконини беради. 

Янги смартфоннинг асосий устунлиги - унинг нархида. Хитой бозорида 4/64 Гб'ли асос модель 2299 юань атрофида бўлса, 6/64 Гб'ли Honor 9 смартфони 2599 юанга,  6/128 Гб — 2999 юанга баҳоланди.

Honor 9'нинг хусусиятлари:
⦁    Дисплей: 5,15 дюйм, Full HD, IPS;
⦁    Процессор: Kirin 960 — 4 ядро Cortex A53, 1,8 ГГц'да + 4 ядро Cortex A73 2,4 ГГц'да;
⦁    Камера: асосий икки 12 + 20 Мп, f/2,2 ва фронтал 8 Мп, f/1,9;
⦁    Хотира: оператив 4/6 Гб ва ички 64/128 ГБ;
⦁    Аккумулятор: 3200 мАс Super Charge 3.0 тезкор зарядли;
⦁    Тизим: Android 7.1.1, EMUI 5.1;
⦁    Ўлчамлари: 147,3 х 70,9 х 7,45 мм, 155 г.

Кўпроқ янгиликлар