Энг йирик алоқа оператори Beeline аввалдан тўлов тизими абонентлари учун Kun.uz оммабоп янгиликлар ресурсининг мобил иловасидан бепул фойдаланиш имконини тақдим этмоқда.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel’нинг ташқи алоқалар ва коммуникациялари бўйича директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Бизнинг стратегиямиз – Beeline абонентларига анъанавий хизматлар тўпламидан ҳам кўпроқ хизматларни амалга оширишдир. Kun.uz каби обрўли ахборот ресурсларидан бепул фойдаланишга имкон яратиш эса – мижозларимиз доимо сўнги янгиликлардан хабардор бўлишлари учун қўшимча имкониятдир”.

2012 йилда ташкил топган Kun.uz, бугунги кунда ўзининг тезкор, аниқ ва холис ахборот бериши билан маълум бўлган Ўзбекистоннинг етакчи интернет нашри ҳисобланади. Сайт ҳар куни Ўзбекистон ва жахон янгиликларини ёритиб боради ва нафақат фактлар, балки воқеаларнинг келгуси ривожини, таҳлил ва экспертлар изоҳларини ҳам ёритади.

Мобил иловани қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

       

Акция 2017 йилнинг 31 август кунига қадар амал қилади. Акция роумингда амал қилмайди, амал қилиш географияси – Ўзбекистон Республикаси. Иловани юклаб олиш учун тўлов абонентнинг тариф режаси асосида амалга оширилади. Батафсил маълумот Beeline.uz сайтида