ARTCOOL STYLIST кондиционери – дизайнга янгича нигоҳ

Технология 16 Июнь 2017 11622

iF Design Award жаҳон мукофоти ғолиби - LG Electronics компаниясидан ARTCOOL Stylist ноодатий кондиционери уй кондиционерлари туркумида янгиликка айланмоқда

ARTCOOL Stylist кондиционери айнан дизайн туфайли исталган интерьер билан мос тушади. Олдинги панель юқори сифатли пластикдан қилинган, айланадаги ноёб безак оптик иллюзияни чақиради – худди устки қисм матодан тайёрлангандек тасаввур уйғотади. Ички блок нур диодли ёритиш корпусига эга. Фойдаланувчи кайфиятига қараб ёритишни созлаши ёки хона интерьерига мос рангни танлаши мумкин.

ARTCOOL Stylist кондиционерининг ички блоки 645 x 645 мм.лик такрорланмас тўртбурчак шаклга эга; унинг чуқурлиги – атиги 121 мм, шунинг учун кондиционер девор чизиғидан деярли чиқмайди. У аввалги Artcool Gallery’дан қарийб 25 мм.га ингичка, бу эса, уни янада жозибалироқ қилади. Янги ARTCOOL Stylist – бу инверторли сплит-тизим бўлиб, совутиш (48 °C’гача) ва иситиш (-15 °C’гача) режимида ишлайди ҳамда LG’нинг Inverter V технологиясига эга инверторли компрессори туфайли сарфланаётган электр қувватини 60 фоизгача тежаш имконини беради.

Soft Airflow уч полосали функцияси ҳавони учта йўналиш бўйлаб бир хилда тақсимлайди ҳамда қулайлик ва табиий, бир текисдаги ҳаво юборишни таъминлайди. LG ARTCOOL Stylist жуда паст товушда ишлайди – шовқин даражаси атиги 19 дБ’ни ташкил этади. Шу билан бирга, оддий инверторли бўлмаган кондиционерларга нисбатан камроқ энергия истеъмол қилади. LG компаниясининг патентланган энг илғор инверторли технологияси сабаб, бу премиум модель шовқинсиз, самарали ишлашни таъминлайди ва электр энергиясини тежайди.

ARTCOOL Stylist яна қулайроқ бўлиши учун масофадан туриб бошқаришнинг инновацион тизими билан жиҳозланган: 3,4 дюймли, жуда силлиқ ҳамда ажойиб дизайнга эга сенсорли дисплей. Инновацион ишланма махсус параметрларни тенг ва осонлик билан созлаш имконини беради, жумладан, нур диодли ёритишнинг ранг ва ёрқинлигини ҳам. Масофадан туриб бошқариш пультидаги дисплей ишлаш режими, ҳарорат ва вақт каби фойдали маълумотларни кўрсатиб боради.

LG ARTCOOL STYLIST кондиционерлари функциялари ҳақида кўпроқ нарсани билишни ва кондиционерни кўришни истаганлар - «Next» СКМга келинг, бу ерда маслаҳатчи LG замонавий техникаси ҳақида барча маълумотни беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар