Раҳимберди Раҳмонов: “Биз - жавонларини идишлар эмас, китоблар тўлдирган халқмиз”

Жамият 16 Июнь 2017 28138

Ўлкамизда Рамазон шукуҳи кезиб, дилларни равшан этаётган экан, бу ойнинг фазлу марҳамати сабаб маърифий мавзуларда суҳбатлашилмоқда, фикрлар алмашилмоқда, иймонлар янада қувватланиб, илм зиёси ошмоқда. Ана шундай файзли суҳбатлардан бири Кун.uz журналисти ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, пойтахтнинг “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов ўртасида бўлиб ўтди.

Раҳимберди Раҳмонов имом-хатибларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақида сўзлар экан шундай фикрларни билдирди:

“Ўзбекистонда фаолият юритаётган дин уламолари, илм эгалари ва устозларнинг ўрни беқиёс”, - деди Раҳимберди Раҳмонов. - “Тарих давомида биз уламога эргашганмиз, илмни қадрлаганмиз, олимларни яхши кўрган халқмиз ва айнан мана шу билан даража топган халқмиз. Бугунги мустақиллик замонида ҳам, шукрлар бўлсинки, имом-хатибнинг сўзи баланд. Мустабид замонида имом-хатиб фақат ўзининг масжидида гапира олган, бошқа ерларда гапиришга унга рухсат берилмаган. Бугунчи? Бугун ҳокимиятдами, ўқув даргоҳларидами ва ёки бошқа бирор тадбирда бўладими имом-хатиблар иштирок этмоқда, уларнинг сўзи залворга эга бўляпти. Одамлар бу гапларни жон қулоқлари билан эшитиб, тинглашмоқда.

Марҳум Юртбошимизнинг энг катта ташаббуслари бу маънавиятимизни юксалтириш бўлди. Бизнинг маънавиятнинг ўзаги эса дин ҳисобланади. Биз диндан айро даража топмаган халқмиз. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ҳар қандай соҳада у сиёсий бўлсин, иқтисодий бўлсин, диний бўлсин иймон билан яшаб, ҳаёт тарзини ўтаган ҳолда юксак даражаларга эга бўлганмиз.

Биз ҳуқуқий-демократик давлатмиз. Бу дегани биз диндан йироқмиз, дегани эмас. Муҳтарам Юртбошимиз ҳар куни “бисмиллаҳ” деяптилар, дин уламоларини қутлаяптилар. Борган вилоятларида камида биттадан мақбарани зиёрат қилиб, уларнинг ободончилигига эътибор қаратмоқдалар.

Чунки эртанги кунда маънавиятимиз билан боғлиқ бўлган ҳуррият, фарзандларимизнинг салоҳияти, тарбияси, эртага улуғ даража топишимиздаги тамал тоши иймондан айро бўлмаган ҳаёт эканлигини барча англаб етяпти”.

Китобхонлик маданияти ва тарғиботи ҳақида тўхталар экан Раҳимберди Раҳмонов қуйидагиларни таъкидлади:

“Китобхонликка давлат даражасида тарғиботнинг бошланиши – улуғ ҳаракат. Китоб ўқиган миллат – улуғ миллат бўлади. Дунёнинг қудратли мамлакатлари нима билан қудратли, илм билан... Бундан 3-4 аср муқаддам энг катта стратегия – ҳудуд ҳисобланган. Бу, ўз навбатида, мустамлакачилик сиёсатининг бошланишига олиб келган. Кейинги даврларда бу кураш мақсади ер ости бойликларига қаратилди. Бугунги кунда, яъни 21-асрда энг катта стратегия бу илм бўляпти. 

Халқимиз азалдан китобхон халқ. Ҳар бир хонадонда шомдан кейин китобхонлик бўлган. Бундан мақсад фарзандларга миллат, дин тарихини ўргатиш бўлган. Ҳозир ҳам бу хайрли ишларни давом эттириш керак. Чунки халқ ўз тарихини китоб орқали ўрганади, ўзлигини мутолаа орқали англайди. Китобга меҳрни оширадиган ота-она бўлади. Хонадонда китоб жавони бўлмас экан, менинг фикримча ўша хонадонда маърифат йўқ, нур йўқ. Биз - жавонларини идишлар эмас, китоблар билан тўлдирган халқмиз”.

Суҳбатдошимиз Раҳимберди Раҳмонов билан суҳбатлашар эканмиз инсон маънавиятида ва камолотида диннинг, маърифатнинг ўрни нақадар баланд эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Маърифатли халқнинг келажаги порлоқ, тўкисдир. Зеро бунга шонли тарихимизнинг ўзи ҳам шоҳидлик бериб турибди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар