Қатар қамал шароитларида дори танқислиги муаммосига дуч келмайди

Жамият 18 Июнь 2017 4424

Қатар шифохоналари қамал шароитларида тиббий дори воситалари етишмовчилигини бошдан кечирмаяпти. Мамлакатдаги аксарият шифохоналарни бошқарувчи "Ҳамад" корпорацияси хабарига асосланган маҳаллий The Peninsula газетаси шу ҳақида маълум қилди

"Шифохоналаримиз томонидан тақдим этилаётган барча тиббий хизматлар одатдагидек кечмоқда. Хусусан, шифохонада ётиб даволанаётган беморлар ҳам барча зарур дори воситалари билан таъминланган", - дейилди корпорацияда. 

"Ҳамад" корпоратив коммуникациялар департаменти ижрочи директори Али Абдуллоҳ Ал-Хатирнинг сўзларига кўра, корпорация кўп ойлик тиббиёт материаллари заҳирасига эга. Шунингдек у дори етказиб берилишида қандайдир муаммолар юзага келган тақдирда ҳам, янги етказиб берувчиларни топиш муаммо туғдирмаслигини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, қатарликлар бу борада йирик турк фирмалари билан музокаралар олиб боришмоқда. 

5 июнь куни Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср каби қатор араб мамлакатлари Қатар билан дипломатик муносабатларга чек қўйишди, бунга мамлакатнинг гўёки террорчиларни қўллаб-қувватлагани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Кун янгиликлари
IMZO GLASS ойналари қандай қилиб энергияни тежайди?
15:12 / 24.06.2017 8290 Технология
Покистондаги ҳужумлар қурбонлари сони 85 кишига етди
00:10 11 Жаҳон
Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
23:58 / 24.06.2017 959 Жаҳон
Бизларни бўзлатиб кетар бўлдинг - алвидо... алвидо, эй Рамазон!
23:54 / 24.06.2017 719 Жамият
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
23:26 / 24.06.2017 855 Жаҳон
Интерпол бош котиби дунёни келажакда кутаётган бош хавфлар қайсилар эканини маълум қилди
23:01 / 24.06.2017 5275 Жаҳон
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
22:31 / 24.06.2017 2426 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
22:30 / 24.06.2017 3443 Спорт
Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар
22:03 / 24.06.2017 2987 Жамият
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
21:09 / 24.06.2017 2212 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар