16 июнь куни Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳри полициясига шаҳардаги хонадонлардан бирида эркак кишининг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда рус ОАВ хабар берди.

Республика тергов қўмитаси ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси қотилликни амалга оширганликда гумонланиб қўлга олинди.

Терговга кўра, 16 июнга ўтар кечаси 46 ёшли шахс ўзининг 43 ёшли ҳамюрти билан жанжаллашиб қолган. Можарога иш етишмовчилиги сабаб бўлган, жанжал давомида эркак ўз ҳамюртининг бошига қўллари ва оёқлари билан зарба берган. Натижада 43 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган.

Айни дамда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.