Qatar Airways жорий йилда дунёнинг энг яхши авиакомпаниясига айланди. У  Skytrax рейтингида биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи поғонадан Singapore Airlines жой олган бўлса, учинчи ўринда - ANA. Шунингдек, энг яхши авиакомпаниялар топ-5лигига Emirates ва Cathay Pacific ҳам кирди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда экспертлар энг яхши авиакомпания сифатида Emirates’ни тан олишганди.

Skytrax топ-100лигидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жой олмаган.

Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.