Ҳонгконгнинг энг бадавлат тадбиркори, Hutchison Holdings раиси 88 ёшли Ли Кашиннинг қачон истеъфога чиқиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Ли Кашин бизнес бўйича ҳамкасбларига истеъфога чиқиш борасидаги режаларини 2018 йилда хабар қилиши ҳақида ёзганди.

Газета манбаларининг айтишича, тадбиркор 90 ёшга тўлганидан сўнг ишдан кетишни мўлжаллаган, яъни 2018 йилнинг 29 июль куни.

Манбалардан бирининг сўзларига кўра эса, магнат жорий йилнинг охиригача ишдан кетиши мумкин. Нашр суҳбатдошларининг маълум қилишича, унинг ишларини ўғли - Виктор Ли қабул қилиб олади.

Ли Кашин Forbes талқинига кўра, 2017 йилдаги миллиардерлар рўйхатида 19-ўринни эгаллади. Унинг давлати 33,1 млрд. долларга баҳоланган.